San Jay тахаллуси остида ижод қилаётган асли навоийлик Санжар Жавбердиев ўз ижтимоий тармоғида Ўзбекистон президентига мурожаатномасини жойлаштирди. 10-дақиқалик видео мурожаатида рэпер узоқ муддат давомида “Ўзбекконцерт” тарафидан яккахон концерт ўтказишга рухсат ололмаётганидан нолиди.
“Рухсатнома учун мендан кейинроқ ҳужжат топширганлар аллақачон шаҳар бўйлаб концерт афишаларини осиб чиққан, мен эса ҳалигача жавоб кутяпман”, - дейди у.
Рэпер сўзларига қараганда, у ҳар йили концерт фаолиятини олиб бориш учун 20 миллион сўмли лицензияни олишга мажбур бўляпти, аммо унинг ҳеч қандай фойда бермаётганига, яккахон концертга рухсат ҳанузгача берилмаганига шикоят қилди.
“Истагим - Тошкентда 100% жонли ижродан ташкил топган, Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган концерт қўйиш”, – дейди San Jay. – “Менинг қўшиқларим фақат яхшиликка даъват этади”.
Истиқболда, рэпер "ўзбек эстрадасини дунё миқиёсига олиб чиқиб, ўзбек тилида жаҳон хитини яратиш"ни мақсад қилиб олганини ҳам айтди.
Мавжуд тўсиқлар ҳақида гапирар экан, у “кимгадир ташқи кўринишим, имиджим ёқмаётгандир, билмадим”, - дея якун ясади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.