Ўзбек-қирғиз чегара пости вақтинча ёпилади

Ўзбек-қирғиз чегара пости вақтинча ёпилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган «Қизил-Кия» назорат-ўтказиш пункти 1 декабрдан 3 декабргача транспорт воситалари ўтиши учун ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон божхона хизмати матбуот хизматига асосланиб Reporter.kg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ерда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ўтиши вақтинча чекланади. Бироқ фуқароларга ноқулайлик туғилмаслиги учун шу кунлари автомобилларнинг ҳаракати «Достук-авто» пости орқали амалга оширилади.

«Қизил-Кия» назорат-ўтказиш пункти эса 4 декабрдан бошлаб нормал режимда ишлашни бошлаши маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!