Ўзбекистон пахтасининг хориждаги энг катта харидори - Хитой. Бу ҳақда Инспекция ҳузуридаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази пахта маҳсулотларини сертификатлаш идораси бўлим бошлиғи Зоҳид Тошматов АОКАдаги матбуот анжумани маълум қилди.
“Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади, — деди Тошматов. — Пахта хомашёсининг тўқсон фоизини маҳаллий корхоналар харид қилади. Хорижда эса энг катта харидоримиз — Хитой Халқ Республикаси".
У ўзбек пахтасини харид қилаётган мамлакатлар унинг сифати учун қўшимча ҳақ тўлашларини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёдаги кучли ўнлик, пахта толасининг сифати бўйича эса кучли бешлик мамлакатлари қаторида.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.