ОАВ собиқ совет мамлакатларининг амалдорлари оладиган ойлик маошларни ҳисоблаб чиқди. Журналистлар Ўзбекистонда вазирлар, бош вазир ўринбосарлари, депутатлар ва ҳокимларнинг қанча маош олишларини аниқлаб, эълон қилишди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги давлат хизматчилари ЕТС тарифлар тармоғида маош олади. Ушбу тариф сеткаси бўйича Бош вазир ўринбосари энг юқори иш ҳақига эга - 2 миллион 75 минг 955 сўм. Энг кам ойлик иш ҳақи қонунчилик палатаси депутатлари учун 1 миллион 560 минг 413 сўмни ташкил этади.
Мамлакатимиз вилоятларининг ҳокимлари 1 миллион 899 минг 783 сўм маош олишади. Шаҳар ҳокимлари 1 милллион 643 минг 329 сўм маош олади. Вазирларга эса 1 миллион 727 минг 665 сўм маош берилади.
Шуни таъкидлаш керакки, махсус иш шароитлари учун иш ҳақига қўшилган устама ҳам мавжуд. Устама иш ҳақининг 20 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, хизмат муддати учун 20-30
фоиз устама қўшилади. Меҳнатни рағбатлантириш коэффиценти 40 фоизни, моддий рағбатлантириш расмий иш ҳақининг 15-25 фоизини ташкил этади. Шундай қилиб, вилоят ҳокимининг энг катта маоши 4 миллион сўмни ташкил этади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.