Ўйинларни энди компьютерга ҳам ўрнатмасдан, браузернинг ўзиданоқ ўйнайсиз! (+видео)

Ўйинларни энди компьютерга ҳам ўрнатмасдан, браузернинг ўзиданоқ ўйнайсиз! (+видео)

Ёшлар орасида компьютер ўйинларига қизиқмайдиганлари кам учраса керак. Шунингдек, браузер орқали – интернетда ўйналадиган ўйинлар ҳам мавжуд.

Google компанияси эса геймерлар учун ажоийб имконият тақдим этмоқда. Яъни, у ўйинлар учун ўз стриминг сервисини тақдим этяпти. Ҳозирча компания Project Stream деб номланувчи ушбу сервиснинг ёпиқ синовдан ўтказиш ишларини эълон қилди.

Бу – яқин орада энг кучли ўйинларни ҳам тўғридан-тўғри Chrome браузерининг ўзиданоқ ишга тушириш мумкин бўлади, деганидир. Фақат бунинг учун тезкор (камида 25 Мбит/сония) ва барқарор интернет бўлиши талаб этилади.

Project Stream сервисидаги дастлабки ўйин Assassin’s Creed Odyssey бўлади. Google аллақачон браузер орқали геймплейнинг кичикроқ бир қисмини намойиш этди – унда мазкур ўйин 1080p сифатида, сониясига 60 кадр тезлигида ишламоқда:

Ёпиқ ҳолдаги бета-тест 5 октябрда бошланади ва унда чекланган миқдордаги АҚШлик фойдаланувчиларгина иштирок эта олишади. Кейинроқ эса Project Stream синовларида қатнашиш имкони бошқа мамлакатлардаги геймерлар учун ҳам тақдим этилади. Унга ёзилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Manba: terabayt.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!