Ўтган 9 ойда “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 287 млрд. 165 млн. сўмлик 1 349 дона хар ҳил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг асосида етказиб берилди

Ўтган 9 ойда “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 287 млрд. 165 млн. сўмлик 1 349 дона хар ҳил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг асосида етказиб берилди.
АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева тизим кўрсаткичлари ва мурожаатлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
2023 йилнинг ўтган даврида мурожаатлар билан ишлаш бўлимига жами 48 та жисмоний ва юридик шахс мурожаатлари келиб тушган.
Жумладан, Президент Виртуал қабулхонаси орқали 6 та, Жамиятнинг электрон почтаси орқали 1 та, Жамиятнинг ишонч телефони орқали 2 та, Бошқарув раиси номига ёзилган ёзма мурожаатлар 39 тани ташкил этади.
Шундан, 8 таси – Жисмоний шахслар, 40 таси – юридик шахслардан келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 9 таси қаноатлантирилди, 39 тасига тушунтиришлар бериб ўтилган.
Мурожатларни таҳлил қилганда:
⚫️15 таси техника олиш;
⚫️25 таси лизинг тўловлари бўйича;
⚫️6 таси дивиденд тўлови;
⚫️2 таси бошқа масалаларда мурожат қилинган.