“Ўрикзор” бозори “Стройгород” савдо дўконларида сотилаётган “Sarkor PUGNP 2x1,5” ҳамда “Хитой PVS 3x1,5” савдо бренди остидаги кабел маҳсулотлари фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан текширилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотига кўра, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган мазкур кабел маҳсулотларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат харидлари тадбирлари ўтказилди.
Синов натижалари:
✅ “Sarkor PUGNP 2x1,5” кабел маҳсулотлари “мис ўтказгичларнинг электр қаршилиги” бўйича белгиланган стандарт талабларига номувофиқ экани аниқланди.
✅ “Хитой PVS 3x1,5” кабел маҳсулотлари эса “изоляциянинг минимал қалинлиги” ва “мис ўтказгичларнинг электр қаршилиги” бўйича стандартларга номувофиқ экани қайд этилди.
Мазкур кабел маҳсулотларидан фойдаланиш жараёнида ёнғин хавфи юзага келиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.