Ургут тоғларида икки киши йўлдан адашиб қолди

Ургут тоғларида икки киши йўлдан адашиб қолди

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 19:00да Ургут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 2 нафар фуқаро Ургут туманидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганлигини маълум қилиб, пастга тушуб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Ургут туман ёнғин-қутқарув қисмининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 22 апрель куни соат 02:45 да фуқаролар «Аллаярон» тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.

Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!