“Ургут” эркин иқтисодий зонасининг айрим ҳудудлари давлат захирасига қайтарилади

“Ургут” эркин иқтисодий зонасининг айрим ҳудудлари давлат захирасига қайтарилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ургут" эркин иқтисодий зонасининг айрим ҳудудларини мақбуллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Самарқанд вилоятида ташкил этилган "Ургут" эркин иқтисодий зонасининг 125,3 гектар ҳудудида зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш кўп миқдорда маблағ талаб этиши, ҳудудга инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш натижадорлиги пастлиги ҳамда айрим ер майдонларида кўп йиллик мевали дарахтларнинг мавжудлиги, шунингдек, 177,12 гектар ер майдони юқори кучланишли электр энергияси ва юқори босимли табиий газ тармоқларининг муҳофаза ҳудудлари таркибига кириши инобатга олиниб, жами 302,42 гектар ер майдонлари "Ургут" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилиб, давлат захирасига қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

"Ургут" эркин иқтисодий зонасининг Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги "Ислом Шоир", Самарқанд туманидаги "Қорасув", Пастдарғом туманидаги "Дўстлик", Пайариқ туманидаги "Чоштепа", Ургут туманидаги "Сариқтепа", Пастдарғом туманидаги "Дўстлик-1", Нуробод туманидаги "Сазағон", Самарқанд шаҳридаги "Ҳишрав-2", Жомбой туманидаги "Назар", Иштихон туманидаги "Кўтарма", Нарпай туманидаги "Тепа" массивида жойлашган ер майдонларини мақбуллаштириш;

мақбуллаштирилган ер майдонларини "Ургут" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқариш.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда "Ургут" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқариладиган ер майдонларини белгиланган тартибда тегишли туман ҳокимликлари захирасига қайтаради ва кейинчалик улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!