“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида “Коррупциявий ҳаракатлар учун интизомий ва жиноий жавобгарлик” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Тадбирда Компаниянинг ижроия аппарати, Тошкент шаҳри ҳамда барча ҳудудий филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар иштирок этди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари” кафедраси профессори, юридик фанлар номзоди Шавкат Асадов томонидан коррупция тушунчаси, унинг турлари, оқибатлари ҳамда олдини олиш бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий асослар батафсил ёритилди. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, жорий этилган янгиликлар ҳамда амалий механизмлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тадбирда таъкидланганидек, бу каби семинарлар коррупциявий хавфларнинг олдини олиш, ходимларнинг бу борадаги ҳуқуқий онг ва масъулиятини ошириш, шу билан бирга корпоратив бошқарувда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур семинар ҳам раҳбар ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Семинар якунида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.