«Toshkent-Aero» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди.
Пойтахт аэропортида Бишкекдан учиб келган қўшни давлат фуқароси божхонадан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланиб, жомадонида синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга урингани фош қилинди.
Гўёки спорт озуқаси тарзида олиб ўтилаётган 2 та қутидаги 684 дона капсула таркибида 560,75 гр. «alfa-PVP» синтетик гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг мазкур наркожиноятнинг илдизига етиб бориш мақсадида комплекснинг Контрабандага қарши курашиш шўъбаси томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Яъни, хориждан олиб кирилган 560,75 гр. «alfa-PVP» синтетик гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам Бектемир туманида қўлга олинди.
Ушбу шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда 114 дона капсулада тахминан 80 гр. оғирликдаги «ALFA-PVP» синтетик гиёҳвандлик моддаси ва уларни тарқатиш учун ҳозирланган 37 дона ўрамчалар, 2 гр. оғирликдаги «marixuana», 2 дона ўрамда 30 гр. оғирликда бошқа турдаги синтетик наркотик модда, 4 дона электрон тарози, изоленталар ва зип пакетлар мавжудлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.
Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.