Ўқитувчи дарс тайёрламай келган 1-синф ўқувчиларига стул кўтартириб қўйди

Ўқитувчи дарс тайёрламай келган 1-синф ўқувчиларига стул кўтартириб қўйди

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, воқеа кеча, 22 апрель куни Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган.

Ўша куни 1-«А» синфга инглиз тили дарсини ўтаётган ўқитувчи Р.Т. (1999 йилда туғилган) дарсга тайёргарлик кўрмасдан келганликлари туфайли, гўёки тарбиявий чора деб, 6 нафар ўғил ва 7 нафар қиз болаларни ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилган.

Шунингдек, ўқитувчи мазкур ҳолатни ўзининг телефон аппаратида тасвирга олиб, Телеграм орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!