Ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Бухорода ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Натижада Бухоро давлат университети талабаси Ю.Ш. фуқаро Б.нинг қўшни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини ўзи таълим олаётган университетнинг жисмоний тарбия факультетига кўчиртириб бериш эвазига 22 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди. Текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 5 миллион сўми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!