Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув биносининг деворида ёриқ юзага келгани акс этган видеога университет Матбуот хизмати муносабат билдирилган эди.
Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ҳолат ўрганилган.
Маълум қилинишича, ушбу ёриқлар университетнинг эски мавжуд биноси ҳамда ўтиш йўлаги оралиғида ҳосил бўлган. Икки бино ўртасидаги махсус чок (температурний шов), йиллар давомида ташқи омиллар таъсирида шу ҳолатга келган.
-Эски мавжуд бино 1978 йилда лойиҳалаштирилган ва шу кунга қадар унда реконструкция ишлари амалга оширилмаган. Ёриқлар билан боғлиқ ҳолатнинг 2019 йил Инвестиция дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилган университетнинг янги биноларига умуман алоқаси йўқ экан.
Қайд этилишича, ёриқ бино ғишт деворига боғлиқ эмас. Бино пойдеворда чўкиш аломатлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.