Уммон Швеция ва Эронга маҳбусларни алмашишда ёрдам берди

Уммон Швеция ва Эронга маҳбусларни алмашишда ёрдам берди

Швеция ва Эрон маҳбусларни алмашиш тўғрисида шартнома тузди. Уммон воситачилигида келишувга эришилди. Айирбошлаш 15 июнь куни Маскатда бўлиб ўтди.

Швеция ҳукумати Эрон расмийси Ҳамид Нурийни озод қилди. У 1988 йилда Эроннинг Гоҳардашт қамоқхонасидаги маҳбусларни оммавий қатл қилиш ва қийноқларда иштирок этгани учун ҳибсга олинган.

Эрон режими Швеция фуқаролари Йохан Флодерус ва Саид Азизийни озод қилди. Флодерус Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинган, Эрон фуқаролигига эга Азизий эса миллий хавфсизликка қарши тил бириктирганликда айбланган.

Швеция Бош вазири Улф Кристерссоннинг айтишича, Теҳрон Стокголмни Нурини озод қилишга мажбурлаш учун Швеция фуқароларидан фойдаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!