Украинанинг собиқ бош вазири: мамлакат аҳолиси 23 миллион кишига камайди

Украина аҳолиси бугунги кунда 23 миллион кишини ташкил этади ва у қисқаришда давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ бош вазири Николай Азаров ўзининг Телеграмъдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, украиналик меҳнатга лаёқатли ёшлар оммавий равишда мамлакатни тарк этмоқда.
“Мамлакатда 23 миллион одам қолди, бор-йўғи 3,5 миллион украиналик жанговар ҳаракатларни давом эттириши мумкин”, — дейилади хабарда.
Азаровнинг таъкидлашича, на иқтисодий, на инсоний йўқотишлар Европа Иттифоқи ва АҚШни қизиқтирмайди, чунки яқинда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтон Россиянинг янги ҳудудларни босиб олишига йўл қўймаслик учун Киевни молиялашда давом этишини айтди. НАТОга кўпроқ босим.