Украинадаги урушни тўхтатиш учун АҚШ бармоғини қимирлатса кифоя эди — Медведев

Украинадаги урушни тўхтатиш учун АҚШ бармоғини қимирлатса кифоя эди — Медведев

Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Украинадаги ўзлари қўзғатган можарога барҳам беришни истаса, буни биргина бармоқ ишораси билан қилиши мумкин эди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтиб ўтди.

«Агар Вашингтон ҳақиқатан ҳам ўзи қўзғатган урушни тўхтатмоқчи бўлса, у бармоғини бир чертиб, ўзининг гиёҳвандлик билан шуғулланган лоқайдларига музокаралар столига ўтиришни буюриб, буни уддалай оларди», деди Медведев.

Маълумот учун, Россия 24 февралдан бери Украинада уруш олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин ўз вазифасини «саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш» деб атаган. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.

Аввалроқ Путин Ғарб Россиянинг қулаши учун Украинада Россияга қарши анклав яратишга уринаётгани ва бунинг олдини олиш учун махсус операция бошланганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!