Украинада бир неча кун ичида тинчлик ўрнатилиши мумкин – Лукашенко

Украинада бир неча кун ичида тинчлик ўрнатилиши мумкин – Лукашенко

Aгар европаликлар чин дилдан хоҳласа, Украинада тинчлик бир неча кун ичида ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Беларусь президенти Aлександр Лукашенко таъкидлади.

Бугун 30 сентябрь куни Беларусь раҳбари Бирлашган Aраб Aмирликлари, Aргентина, Бенин, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Куба, Мальта ордени, Мьянма, Фаластин, Судан ва Швейцария элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

“Aгар европаликлар буни чин дилдан хоҳласа, бир неча кун ичида тинчликка эришиш мумкин”, дея Лукашенконинг сўзларини келтирган Sputnik Беларусь.

“Бугун улар бу можаро ҳақида (Украинадаги - таҳр.) кўп гапиришади. Шу билан бирга, кўпчилик ер юзида тинчлик бўлишини хоҳлашини айтади. Мен европаликларни огоҳлантираман: “Яна бир бор ўйлаб кўринг ва ер юзида тинчлик бўлиши учун ҳамма нарсани қилинг”, дейди Беларусь раҳбари.

24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.

Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!