Украина Россиядан нефть транзити учун тарифларни икки баравар оширмоқчи

Украина Россиядан нефть транзити учун тарифларни икки баравар оширмоқчи

Украинанинг "Укрнафта" миллий оператори 1 апрелдан тарифни бир тонна учун 27,2 еврога ошириш режалари ҳақида "Коммерсант" газетаси Argus агентлиги ва ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Газетанинг ёзишича, Украина компанияси бу қадамни уруш пайтида вайрон бўлган нефть транспорти инфратузилмасини тиклаш харажатлари билан изоҳламоқда.

Нашрнинг хабарига кўра, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, музокаралар давом этмоқда. Киев бу масалани нефть олувчилар – Венгрия ва Словакия билан мувофиқлаштириши керак.

Россиянинг "Транснефт" компанияси журналистларга компания Украинанинг тарифларни ўзгартириш ниятидан хабардор эканлигини, бироқ улар қандай ошириш ҳақида гапираётганини ва тарифни қайси пайтдан бошлаб ошириш режалаштирилаётганини билмаслигини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!