Украина Россия билан Қора денгизда хавфсиз навигация бўйича шартнома имзоламади

Украина Россия билан Қора денгизда хавфсиз навигация бўйича шартнома имзоламади

Украина Россия ва Туркия билан Қора денгизда хавфсиз навигация бўйича келишувдан деярли келишувга эришилганда кутилмаганда чиқиб кетди. Бу ҳақда Reuters агентлиги тўрт нафар суҳбатдошига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Россия ва Украина Туркия воситачилигида икки ой давомида музокара олиб бориб, Қора денгизда юкларнинг хавфсиз ташишини таъминлашга келишиб олган. Киев бу келишувни расман имзолашни истамади, бироқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн бу ҳақда Туркиядаги сайловлардан бир кун олдин, 30 март куни эълон қилишига рози бўлди.

Reuters манбасига кўра, Украина сўнгги дақиқада келишувдан чиқди. Буни агентликнинг яна уч нафар суҳбатдоши тасдиқлади. Рад этиш сабаблари номаълум. Россия, Украина ва Туркия изоҳ беришдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!