Украина Қуролли Кучларининг янги бош қўмондони Драпатий Россия давлати “яшашга ҳақли эмас” деб ҳисоблайди.
Бу унинг 2023 йилда берган, лекин ҳозир эълон қилинган эски интервюсидан иқтибос. Ўша интервюда Драпатийдан Қрим аннекция қилинган ва Украина шарқида жанговар ҳаракатлар бошланган 2014 йилда ҳарбийлар орасида қандай кайфият ҳукм сургани сўралган.
"Биринчи босқичда, очиғини айтсам, балки қандайдир қўрқув бўлгандир. Чунки бу шундай мавҳум ҳолат эдики, энди нима бўлади, қандай бўлади дердик, якунда эса кўриб турибмиз. Биз қўшни деб атай олмайдиганлар, умуман олганда, раҳбарияти билан биргаликда яшашга ҳақли бўлмаган миллатдир. У ерда минг йиллар давомида менталитетда ҳам, империячилик кайфиятига асосланган хулқ-атворда ҳам сивилизацияга хос ҳеч нарса ўзгармаган", — деган УҚКнинг янги бош қўмондони.
Драоатий ўша интервюсида Донецк ва Луганск вилоятларида бутун тарих давомида украинлаштиришга етарлича эътибор қаратилмаганини, шунинг учун у ерда “манқурт аҳоли” қатлами шаклланганини айтган.
Драпатий ушбу ҳудудларда яшовчи маҳаллий аҳоли билан билан мулоқотдан кейин, у ерлардаги кўпчилик одамлар ишлашни эмас, балки текинхўрликни хоҳлайди ва уларга қайси давлатда яшашлари, унинг номи қандай аталиши барибир деган фикрга келганини билдирган.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.