Украина қурол учун 500 миллион евро олади

Украина қурол учун 500 миллион евро олади

Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати раҳбари Хосеп Боррел Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 2 миллиард еврога етишини қайд этди.

Европа Иттифоқи расмийлари Украинага оғир қуроллар – танклар ва артиллерия сотиб олиш учун қўшимча 500 миллион евро ёрдам ажратади.

Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар хизмати раҳбари Хосеп Боррел G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилишига келганида маълум қилди.

«Бу «Катта еттилик» ташқи ишлар вазирларининг Украина инқирози бошланганидан бери еттинчи учрашуви. Рецепт ўзгаришсиз қолмоқда, Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлаш, жумладан, ҳарбий ёрдам. Мен Украинага ҳарбий ёрдам учун 500 миллион евро ажратилишини эълон қиламан. Бизнинг ёрдамимиз жами 2 миллиард еврога етади», деди Боррелл.

Унинг таъкидлашича, бу маблағлар «оғир қуроллар сотиб олишга сарфланади, ҳозирда биз зирҳли техникалар, танклар, артиллерия ва снарядларни юборганмиз».

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳарбий самолётлар етказиб беришни молиялаштира оладими деган саволга жавоб берар экан, Боррелл: «Йўқ, сиз 500 миллион еврога кўп самолёт етказиб бера олмайсиз, бу маблағлар зарур бўлган оғир қуролларни сотиб олишга сарфланади», деди.

Боррел, шунингдек, G7 давлатларини Россияга босимни кучайтириш, янги санкциялар жорий этиш, Россия Федерациясини жаҳон саҳнасида изоляция қилишга уриниш ва «Украинани қўллаб-қувватлаш учун бирлашган фронт яратиш»га чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (10 )

    &bek&
    Тегинга бомба тушгур ахмоклар терористлар
    Mr
    qissib o'tirlaring izohchilar. bir tiyinga qimmat g'iybat gaplaring bilan jonga tegdilaring.
    Dilshod
    Украина ғалаба қозонмагунча уруш тугамайди ва бу уруш нафақат россия ҳалқи ўзбекларнинг ҳам жонига тегади ўшанда фикир билдирамиз лар.
    Х
    Май ойининг охиридаёк Европанинг сабри тугайди ва мана курасизлар бир тийин бермайди Украинага.Зеленскийнинг ахмокона гоялари учун дунёни ярмидан купи очликка махкум эмаслигини куплар тушуниб етяпти хозирданок.Мана Америка сенати хам ажратилиши керак булган $40 миллиардни тасдикламади.
    Qurbanov
    olasan shoshmay tur bu evro ittifoq nimani hisobidan pul topadi uzi
    Xan
    Тугри айтасиз 1тийин хам беришмайди.
    Qurbanov
    Evro ittifoq azo davlatlar hisobidan kun kuradimi yoki uzini biron tirikchilik qiladimi
    Мадаминов Ё
    Берсин куролини Россия фашистларини таг туги билан кириб ташласин.
    Qurbanov
    odam uyida 2 noni bulsa 1 tasini qushnisiga beradi 1 ta bulsa yarimini beradi uzi noni bulmagan nimani beradi
    Xusan
    Tentak bulganmi ochiqdan ochiq
    Paligon qilyapdi Ukrainani