Украина “осмонини ёпиш” учун қанча учоқ керак?

Украина “осмонини ёпиш” учун 180 та F-16 қирувчи учоғи керак. Бу 32,5 млрд доллар туради, деб хабар берди Defence Express.
Украина ҚК ҳаво кучлари спикери Юрий Игнатга кўра, Украина осмонини ишончли ҳимоя қилиш учун 5 та авиабригада керак.
Уларнинг ҳар бирида 3 тадан эскадриля бўлади. Ҳар бир эскадриляда 12 тадан учоқ бўлади. Жамланса 180 та учоқ бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).