Украина Норвегия билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни бошлади

Украина Норвегия билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни бошлади

Украина ва Норвегия хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувни муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда Владимир Зеленскийнинг сайтида чоп этилган нашрда айтилади.

Хабарда қайд этилишича, ушбу музокараларни олиб бориш Зеленский идораси раҳбари ўринбосари Игор Жовквага топширилган.

Норвегия делегациясига Норвегия Ташқи ишлар вазирлигининг Украина бўйича махсус вакили Кристиан Сисе бошчилик қилди.

“Томонлар бўлажак келишувнинг асосий таркибий элементлари ва блокларини муҳокама қилдилар ва келгусидаги ишлар жадвалини келишиб олдилар”, — дейилади нашрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!