Украина Молия вазирлиги: мамлакатнинг давлат қарзи 134 миллиард долларга етди

Украина Молия вазирлиги: мамлакатнинг давлат қарзи 134 миллиард долларга етди

Украина Молия вазирлиги мамлакатнинг давлат қарзи миқдорини эълон қилди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, департамент Украинанинг давлат қарзи август ойида 1 миллиард долларга кўпайган ҳолда қарийб 134 миллиард долларга етганини маълум қилган.

"Август ойи давомида Украина ҳукумати ва ҳукумати кафолатланган қарзлари миқдори доллар эквивалентида 1,01 миллиард долларга ошди. 2023 йил 31 август ҳолатига кўра, Украина ҳукумати ва ҳукумати кафолатланган қарзи 133,93 миллиард долларни ташкил этди", — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!