Украинанинг Грузиядаги элчихонаси Грузия ва Россия Федерацияси ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови тикланганидан ва россияликларнинг кўп оқимидан сўнг Украина фуқароларини мамлакатдан эвакуация қилиш имкониятини пайдо бўлганини таъкидлади.
Украинанинг Грузиядаги муваққат ишлар вакили Андрей Касянов «Европейская правда» газетасига берган интервьюсида, агар уларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига реал таҳдидлар бўлса, бу содир бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, украиналик дипломатлар қўл қовуштириб ўтирмайди, балки Украина фуқароларининг ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилади.
«Энди биз Украина аҳолисининг ҳақиқатан ҳам қайтишга имкони бўлмаган энг заиф қатламлари учун махсус эвакуация йўналишларини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқдамиз. Шу билан бирга, биз қуруқликдаги транспортни энг мақбул деб ҳисоблаймиз», деди у.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.