Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас

Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас

Володиннинг айтишича, Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди.

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳам, номзод мақомини олишга ҳам мос эмас.

“Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди. Коррупция, кенг тарқалган жиноят, олигархик ҳокимият ва вайрон бўлган иқтисодиёт – булар замонавий Украинанинг ўзига хос хусусиятлари. Европа буни яхши тушунади, лекин уларда Россияни заифлаштириш истаги устунлик қилади”, деди Давлат Думаси спикери.

Володин Европа Иттифоқига номзод мақомини Украинадан кўра кўпроқ кутаётган бошқа давлатларни ҳам эслади. Улар орасида 1987, 2004 ва 2008 йиллардан бери навбатда турган Туркия, Шимолий Македония ва Черногория ҳам бор.

“Бугунги кунда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни кутаётган бешта номзод бор…”, дейди у.

Дума спикерининг сўзларига кўра, “Украинанинг ўзини-ўзи йўқ қилиш ҳали ҳам давом этмоқда”.

“Ғарб Россияга қарши охирги украиналик қолгунча курашяпти. Улар муваффақиятга эришмайди. Шунинг учун Вашингтон ва Брюссель жанговар ҳаракатлар давом этиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр. Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарорнинг сабаби шу”, деди Володин.

Унинг таъкидлашича, Украина учун натижа қайғули бўлади.

“Қарор қабул қилиш маркази расман Брюсселга кўчирилади. У [Украина] ниҳоят ўз мустақиллигини йўқотади”, деди Володин.

Аввалроқ, президент Владимир Путин Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига мутлақо қарши эмаслигини, ЕИ давлатларининг ўзлари бу улар учун қанчалик мос эканини аниқлаши кераклигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (17 )

    бобур
    Коррупцион, неонацист ДТ да Украина.
    Х
    Украинани кутвриб куришди имкони булмади.Энди Украина на ЕИ га на АКШга ва на НАТОга керак эмас.Украина уларнинг максадига жавоб бермади.
    Channel
    Озгина фойдаланишсин кейин 100% ит каби улоктиришади.
    Х
    😂😂😂😂😂 роса дахшатли ухшатиш килибсиз.Келинг эзилган юракларини эзманг ва маданийрок килиб чайналган сакичдай дея колинг😂😂😂👍👍👍
    Channel
    Ха 😂 украинчалар хафа булиб утиришмасин чайналган сакич учун
    Х
    Барибир итдан кура чайналган булса хам сакич яхшими дейманда😂😂😂👍👍👍
    БЕК
    Шу россияга шундай алам килаябдики, хасислигидан чувуллаб хаммани бошини огритди
    Channel
    Мана курдизми бирпаста Россия ни ёктирмайдиганла фикр билдиришни бошлашди 😂😂
    .....
    Зато узи мазза киляпди. Холаган уйини уйнаяпди дунёда
    Х
    Индаманг "азага борган дардини айтиб йигларкан".Украина хозир тугри маънода огир ахволда ва уларни тушинса булади.
    Sherzodbek
    Ха хали анча ёшлик қилади
    Ukraina halqiga achinasan kishi, nunoq siyosatchilarni oʻzi yetishtirgan har holda, Zelenskiyni olziga Lukoshinko bir tuflab qoʻysa boʻlardi.
    Rossiyaga yon bosganda edi, oshigʻi olchi boʻlardi
    Jahongir
    😂😂😂😂
    Бахромбой
    Оддий халкка кийин булди
    Channel
    ha davlatga ittifoqdosh kere Ukraina yolg'izlanib qoldi yordam bervotganla qarzga botqoqga botirib oxiri ukraina nomiga davlat bo'pqoladi tawqi qarzla kopayadi.
    Channel
    xalqga jabr shu