Украина бўйича тинчлик саммитининг якуний декларациясини имзолашни 80 давлат маъқуллади

Украина бўйича тинчлик саммитининг якуний декларациясини имзолашни  80 давлат маъқуллади

Швейцариядаги Украина бўйича тинчлик саммитининг якуний декларациясини имзолашни 92 та иштирокчи давлатдан 80 таси маъқуллади.

ОАВ хабарларига кўра, саммитда қатнашган Глобал Жанубнинг асосий давлатлари декларацияни имзолашдан бош тортган. Булар Саудия Арабистони, Таиланд, Ҳиндистон, Мексика, Жанубий Африка, Бразилия ва БАА.

Шу билан бирга, декларация Венгрия, Словакия, Сербия, Аргентина, Туркия ва Грузия томонидан имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!