Украина 200 дан ортиқ маҳбусни россияпараст собиқ депутат Виктор Медведчукга алмаштирди

Украина 200 дан ортиқ маҳбусни россияпараст собиқ депутат Виктор Медведчукга алмаштирди

Бу хабарни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак тасдиқлади.

Унга кўра, 215 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, жумладан, 124 офицер Россия асирлигидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина хавфсизлик хизмати олигарх ва шу билан бирга "Мухолифат платформаси - Ҳаёт учун" партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчукни ҳибсга олганди

Украина Бош прокуратураси Виктор Медведчукнинг Москва билан алоқалари "2014-2015 йилларда давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига путур етказганини" иддао қилиб келади. Унга кўра, олигарх Украинани энергия манбаларини диверсификация қилиш имкониятидан маҳрум қилган.

Шунингдек, Медведчукни "Путиннинг энг яқин инсонларидан биттаси", деб ҳам таърифлашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!