АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган UFC 310 турнирининг иккинчи асосий жанги (co main event) якунланди.
Унда ярим ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик аралаш якка кураш устаси, камар учун даъвогар бўлиб турган Шавкат Раҳмонов Ирландия вакили Иан Гарри Мачадога қарши октагонга кўтарилди.
5 раундга мўлжалланган беллашув тўлиқ давом этди. Баҳсда Раҳмонов очколар ҳисобига кўра зафар қучди. Уччала ҳакам ҳам 48:47 ҳисобидаги ғалабани Сурхондарёда туғилган Раҳмоновга тақдим этди.
Маълумот ўрнида, Шавкат Раҳмонов ярим ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида уч, Гарри эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бугун Шавкат Раҳмонов фаолиятидаги 19-жангини ўтказди, унинг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг йўқ. Гарри эса бугун 16-жангида илк бор мағлубиятни қабул қилиб олди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Биз Украина билан битим туздик, мен уларнинг бу битимга риоя қилишига ишонаман. Аммо бу битимнинг натижаларини ҳали кўрганимиз йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.