“У туғилмаслиги ҳам мумкин эди”. Ўзидан 15 ёш кичик мухлисига уйланган, гиёҳвандлик туфайли қамалган турк хонандаси Таркан ҳозир қандай яшайди?

A A A
“У туғилмаслиги ҳам мумкин эди”. Ўзидан 15 ёш кичик мухлисига уйланган, гиёҳвандлик туфайли қамалган турк хонандаси Таркан ҳозир қандай яшайди?

Туркиянинг севимли қўшиқчиси Таркан бир пайтлар залларни энергия билан тўлдирган ажойиб истеъдоди билан машҳур эди. Машҳур хонанда 2000 йилларда бутун дунё бўйлаб стадионларни тўлдириб, барча мамлакатларнинг мусиқий жадвалларида етакчилик қилган.

Ҳозир қўшиқчи камтарона Туркия гастролларида бўлиб, имкониятларига қарамай жаҳон саҳнасини забт этишга уринишдан воз кечганга ўхшайди. Унинг карьераси қандай бошланган ва анча вақтгача кўринмай қолганига нима сабаб бўлган?

У туғилмаслиги ҳам мумкин эди

1972 йил 17 октябрда Германиянинг Алсай шаҳрида Теветоғлулар оиласида ўғил чақалоқ туғилади. Унинг ота-онаси Али ва Неше унга 60 йилларда Туркияда машҳур бўлган китоб қаҳрамони шарафига Таркан исмини беради. Унинг иккинчи исми Ҳусаметтин бўлиб, “ўткир қилич” деган маънони англатади, чунки унинг бобоси рус-турк уруши қаҳрамони бўлган. Бўлажак хонанда туғилмаслиги ҳам мумкин эди. Ҳомиладорлик пайтида онаси бахтсиз ҳодисага учрайди ва комага тушиб қолади. Шифокорлар ҳомилани олиб ташламоқчи бўлишади, эр-хотинни бунга зўрға кўндиришади. Лекин бир кун олдин иккаласи ҳам тушида болани сақлаб қолишга ундаган қарияни кўради.

Шундай қилиб, туғуруқхонада баланд овозда чинқирган ҳолда ўғил чақалоқ туғилади ва доя унинг қўшиқчи бўлишини башорат қилади. Айтганча, Тарканнинг она томондан аждодлари халқ мусиқачилари бўлган. Келиб чиқиши турк бўлган ота-онаси иқтисодий инқироз пайтида Германияга кўчиб кетишганди, аммо 1986 йилда оила ватанга қайтиб келади. Отаси ва акалари иш топишади, кичик Таркан эса ўқишни давом эттиради. Бола нафақат оддий мактабга, балки мусиқа мактабига ҳам боради. Таркан Мактабни тугатгач, Истанбулдаги мусиқа академиясига ўқишга киради. Ўша пайтдаёқ у таниқли хонанда бўлиб, тўйларга чиқиб юрган. 1995 йилда оила бошига мусибат тушади — отаси юрак хуружидан вафот этади.

Онаси кўп ўтмай яна турмушга чиқади. Ўша йили Тарканни армияга чақириш билан таҳдид қилишади, у эса боришни хоҳламасди. Унинг бобоси рус-турк уруши қаҳрамони бўлганига қарамай, Тарканнинг ўзини пацифист деб билар, ҳарбий хизмат у учун эмас эди. Уч йиллик муҳлат олгандан кейин у Туркияни тарк этади. Кейинчалик мамлакатда бор-йўғи 28 кун хизмат қилишига рухсат берувчи қонун қабул қилинганида, хонанда ватан олдидаги бурчини ўташга қарор қилади.

Мусиқий карьераси

Таркан тез-тез Германияга келиб-кетиб юрарди. Ташрифларининг бирида Истанбул Плак лейбли директори Меҳмет Соютоулу билан танишади. У Тарканда истиқболли, истеъдодли ва харизматик йигитни кўради ва унга “Yine sensiz” альбомини чиқаришга ёрдам беради. Биринчи дискнинг муваффақияти 1994 йилда “Ааcаyipsin” деб номланган иккинчи альбомнинг чиқишига олиб келади.

Айнан шу альбом билан Таркан ўзининг биринчи хорижий гастрол сафарига чиқади ва Европада 85 та концерт беради. Дастлаб унинг европалик аудиторияси асосан муҳожир оилалардан бўлган турк ўсмирларидан иборат бўлса-да, тез орада мусиқаси оммалашади ва европаликлар ҳам унинг мухлисига айланади.

2001 йилда чиқарилган навбатдаги “Карма” альбоми ҳам омадли чиқади. У бутун Европа бўйлаб 1 миллион нусхада сотилади. Альбомда “Kuzu-Kuzu” ва “Hüp” каби машҳур қўшиқлар ўрин олган. Таркан нафақат Туркияда, балки бутун дунёда, Осиё, Европа ва Мексикадаги фан-клубларнинг мутлақ юлдузига айланади. 2002 йилда Туркияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Таркан футбол мадҳиясини ёзади.

2000 йилларнинг биринчи ярмида у фаол ижод қилишни давом эттиради. 2003 йилда қўшиқчи ўзининг HITТ Music лейблида “Dudu” мини-альбомини чиқаради. Кейинги иккита “Мetamorfoz” ва “Adımı Kalbine Yaz” альбомлари ҳам жуда машҳур бўлади. Таркан сўнгги альбоми учун тўрт номинацияда Turkey Music Awards мукофотини қўлга киритади.

Гиёҳвандлик ва машҳурликдан тушиш

Таркан турк бастакори Сезен Аксу билан ҳамкорлик қилишни бошлайди ва инглиз тилидаги биринчи альбомини ёзиш учун Нью-Йоркка кетади. У турк-америкалик бизнесмен ва Atlantic Records лейбли асосчиси Аҳмет Эртегун билан ишлай бошлайди. Бироқ Таркан инглиз тилидаги альбомини фақат 2006 йилда, Эртегун вафот этганидан кейин чиқаради. Бу альбом муваффақиятли бўлмайди. Туркияда атиги 110 минг нусхада сотилади холос.

2007 йилда Таркан турк тилида “Мetamorfoz” номли альбомини чиқаради, лекин у ҳам муваффақиятга эришмайди — биринчи ҳафталарда Туркияда атиги 300 минг нусхада сотилади. 2010 йил февраль ойида Таркан, шунингдек, турк шоу-бизнесининг яна бир қанча вакиллари гиёҳвандликка қарши операция доирасида ҳибсга олинади — қўшиқчи дўстининг вилласида бўлганида, полиция ўша ердагилар ноқонуний моддалар истеъмол қилаётганини даъво қилиб бостириб кирган.

Кейинчалик Тарканнинг уйидан ҳам наркотик моддалар топилган. Туркия ОАВларининг хабар беришича, Таркан вақти-вақти билан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганини тан олган ва реабилитация курсидан ўтишга рози бўлган. 2017 йилдан Таркан янги мусиқалар ёзишни вақтинча тўхтатади, аммо эски хитлари билан саҳнада чиқишда давом этаверади. 2022 йилдан бери Таркан бутун Туркия бўйлаб гастрол концертларида қатнашмоқда. Шунингдек, у бир нечта янги — “Geccek” ва “Yap bi guzellik” қўшиқларини ҳам чиқарди.

Хонанданинг шахсий ҳаёти

Хонанда доим турмуш қуришга қарши бўлган, у эркин яшашни ва никоҳ мажбуриятларидан халос бўлишни афзал кўрарди.

Шу сабабдан ҳам у анча вақтгача Билге Ўзтурк яқин муносабатларда бўлса-да, унга уйланмайди. Қиз адвокат бўлиб ишлаган, бўш вақтларида рок гуруҳида қўшиқ куйлаган. 2008 йилда жуфтлик ажралишади. 2011 йилда 39 ёшли Таркан ўзининг содиқ мухлиси, ўша пайтда 24 ёшда бўлган Пинар Делек билан танишади.

Улар 2016 йилда турмуш қуришади ва икки йилдан сўнг уларнинг қизи Лия туғилади. Таркан оилавий фотосуратларни тез-тез баҳам кўрмайди, шунингдек, хотинига ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни тақиқлайди. Хонанда ҳеч қачон қизининг юзини кўрсатмаган. Улар Истанбулдаги ҳашаматли виллада яшаши маълум, холос.

Таркан ҳозирда

Таркан бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш ва протеинли диетага риоя қилиш орқали соғлиғини назорат қилиб боради. Мусиқадан ташқари, унинг бир нечта бизнеси бор: у эркаклар ва аёллар учун парфюмерия ҳамда байрамона либослар ишлаб чиқаради.

Маълумки, 2023 йил февралда Туркияда бир қатор вайронкор зилзилалар содир бўлди. Таркан жабрланганларга ёрдам кўрсатган актёр Ҳалук Левент фондига 1 миллион лира ўтказади. Ушбу саховатли ҳисса энг муҳимларидан бирига айланади. Таркан муҳтожларга биринчи марта ёрдам бераётгани йўқ. 90 йилларда Измирдаги зилзиладан кейин жабрланганларга ёрдам бериш учун 16 минг доллар хайрия қилган.

Бундан ташқари, Таркан экофаолларига қўшилган ва атроф-муҳит ҳолатидан чуқур ташвишда эканини айтади. У Акбелендаги ўрмонларнинг кесилишига фаол қаршилик кўрсатган — у зайтунзорларни сақлаб қолиш тарафдори. Аммо баъзи турклар унинг экология соҳасидаги фаолиятини шунчаки пиар, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.