Калифорния университети олимлари тўйиб ухламасликнинг янги салбий оқибатларини айтиб ўтишди.
Тадқиқот давомида олимлар ўн йил давомида 50 ёш ва ундан катта ёшдаги деярли тўққиз минг кишининг когнитив функцияларини ўрганишди. Тадқиқотда иштирок этганларнинг уйқу билан боғлиқ одатлари ва жисмоний фаолликнинг турли комбинацияси уларнинг ақлий қобилиятига қандай таъсир қилиши мумкинлиги баҳоланди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, кўпроқ жисмоний фаол бўлган, лекин ўртача олти соатдан кам ухлаган одамларда когнитив қобилиятнинг пасайиши тезроқ юзага келган.
Олдинги тадқиқотлар жисмоний машқлар когнитив қобилиятни яхшилаши мумкинлигини кўрсатганди. Бироқ энди одам кунига олти соатдан саккиз соатгача ухласагина бу ҳолат содир бўлиши ўз исботини топди. Бундан ташқари, бундай корреляция фақат 50 ёшдан 60 ёшгача бўлган ёш гуруҳида кузатилган. 70 ёш ва ундан катта ёшдаги иштирокчиларда жисмоний фаолликнинг ақлий қобилиятга фойдаси ҳатто қисқа уйқуда ҳам сақланиб қолган, деб хабар беради lenta.ru.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.