Тўй кортежидаги Cadillac икки нафар қизни уриб кетди (ВИДЕО)

Тўй кортежидаги Cadillac икки нафар қизни уриб кетди (ВИДЕО)

Бир кун олдин Челябинск вилояти Троитск шаҳрида содир бўлган вояга етмаганлар иштирокидаги автоҳалокат аянчли якун топди.

11 июнь, жума куни тушдан кейин 56 ёшли эркак бошқараётган тўй кортежидаги Cadillac автомобили 11 ва 13 ёшли икки қизни уриб юборди.



Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жабрланганлар Челябинск вилоят болалар касалхонасига етказилган ва операция қилинган.

Воқеа содир бўлган пайтда автомобиль ҳайдовчиси ҳушёр бўлган.

Ҳозирда полиция ҳодисани ўрганмоқда. Жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!