Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси, амалдаги давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Ўғулобод Бердимуҳамедова вафот этгани муносабати билан мамлакатда 15 апрелга қадар барча тўй тадбирлари бекор қилинди ва банкет залларининг иши тўхтатилди. Бу ҳақда “Azatlik” хабар бермоқда.
Ўғулобод Бердимуҳамедова 7 апрель куни 86 ёшида вафот этди. Марҳума давлат лавозимларида ишламаган, камдан-кам ҳолларда оммага кўриниш берган, шу билан бирга давлат матбуоти унинг “миллий хазинани бойитишдаги” улкан хизматлари ҳақида ёзмоқда.
“Олти нафар фарзандини умуминсоний ғоялар, ўз она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама етук, обрў-эътиборли инсонлар бўлиб етишиши учун Ўғулобод эже салмоқли ишларни амалга оширди. Миллий меросни бугунги давр руҳига мос равишда бойитиш, халқнинг ўзига хос анъаналари давомийлигини таъминлаш, тикувчилик санъати ҳақидаги билимларни асраб-авайлаш ва кейинги авлодларга етказишда Ўғулобод эженинг хизматлари катта. Унинг ҳаёт йўли туркман аёллари учун ибрат мактабидир”, — деб ёзади “Туркменистан.ру”.
ОАВ ёзишича, ҳудудларда барча оммавий тадбирлар бекор қилинган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.