Туркиянинг Мерсин шаҳрида теракт содир этилди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида теракт содир этилди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида полиция биносига қуролли ҳужум уюштирилди, бир киши ҳалок бўлди, расмийлар воқеани теракт сифатида баҳолади, деб хабар бермоқда A Haber телеканали.

“Тахминан 23:00 Мерсин шаҳрининг Мезитли туманида номаълум шахслар полиция бўлимига қуролли ҳужум уюштирди”, маълумот беради телеканал.

Масофадан бошқариладиган қўлбола бомба портлагани айтилмоқда.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу теракт оқибатида бир полициячи ҳалок бўлганини, яна бир ҳуқуқ-тартибот ходими оғир яраланганини маълум қилди.

“Бунинг ортида қайси террорчилик ташкилоти тургани аллақачон маълум”, дея вазир сўзларидан иқтибос келтирган Anadolu агентлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!