«Ватанга қайтариш» акцияси доирасида Туркия ва Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Миграция жамғармаси ёрдамида юртга олиб келинди.
«Ватанга қайтариш» хайрия инсонпарварлик акцияси доирасида Туркия ва Россияда қийналган ҳолатда қолган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дипломатлари Туркиянинг Мерсин вилоятида яшовчи ватандошлар билан учрашиб, сайёр консуллик қабулини ўтказди. Қабул жараёнида 18 нафар фуқарога Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта харид қилиниб, Uzbekistan Airways чартер рейси орқали Анталия — Тошкент йўналишида юртга олиб келинди.
Шунингдек, Россиянинг Новосибирск шаҳрида бўлган уч нафар ўзбекистонликка Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида ватанга қайтиш сертификатлари расмийлаштирилди. Улар 4 август куни Uzbekistan Airways самолёти билан юртга кузатилди.
30 июлдан бошланган «Ватанга қайтариш» акцияси 30 августгача давом этади. Лойиҳа доирасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия ва яна 5 давлатдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар юртга қайтарилиши режалаштирилган.
Ташкилотчилар маълум қилишича, 7 августга қадар 30 дан зиёд элчихона ва консулликлар хориждаги депортация марказларидаги фуқаролар рўйхатини Миграция агентлигига тақдим этади. Кейин 15 августгача зарур ҳужжатлар тайёрланади ва авиачипталар харид қилинади. Шунингдек, фуқаролар бевосита агентликка мурожаат қилса, ариза бир кунда кўриб чиқилиб, икки кун ичида йўл чиптаси билан таъминланади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.