Туркия Украина билан «дон келишуви»ни узайтириш учун курашишга ваъда берди

Туркия Украина билан «дон келишуви»ни узайтириш учун курашишга ваъда берди

Туркия Украинага Россия флоти томонидан Қора денгиз портларида тўсиб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имконини берувчи «дон келишуви»ни узайтиришга интилишларини айтди.

Анқара ва БМТ воситачилигида эришилган аввалги келишув шанбадан якшанбага ўтар кечаси ярим тунда тугайди ва ҳали узайтириш бўйича янги келишувлар йўқ.

Москва келишувни яна икки ойга узайтиришга тайёр, Киев ва БМТ 4 ойга чўзилишида туриб олди. Муддати тугайдиган «дон шартномаси» ҳам тўрт ойга тузилган.

«Россия фақат икки ойга рози. Шу икки ойдан кейин шартномани яна узайтириш учун ҳаракат қиламиз», деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чувашўғли шанба куни Мисрга сафари чоғида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!