Туркия Россияга санкцияланган товарлар транзитини қисман тиклади

Туркия Россияга санкцияланган товарлар транзитини қисман тиклади

Туркия АҚШ ва Канада маҳсулотларидан ташқари Россияга санкция қўйилган товарлар транзитини қисман тиклади.

Бу ҳақда "Коммерсант" ёзади.

“Жума кунидан бери Туркиядаги агентлар транзитни расмийлаштириш тизими иш бошлагани ҳақида хабар беришмоқда”, деди КБТ божхона ва логистика брокери президенти Юлия Шленская.

Оптималог бош директори Георгий Властопулонинг сўзларига кўра, душанба куни компаниялар аеропортда ҳам, юк машиналари терминалларида ҳам транзит буюртмаларини беришган, лекин фақат Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган товарлар учун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!