Туркия парламенти зилзила сабабли ишни бир ҳафтага тўхтатди

Туркия парламенти зилзила сабабли ишни бир ҳафтага тўхтатди

Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) мамлакат жануби-шарқида рўй берган вайронкор зилзила туфайли бир ҳафтага ўз фаолиятини тўхтатди.

Бу ҳақда душанба куни Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) парламентдаги фракцияси раҳбари Мустафо Элиташ маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қарор парламентда вакиллик қилган барча сиёсий партиялар томонидан қўллаб-қувватланган.

Элиташ, қонунчилар зилзиладан жабр кўрган фуқароларга ёрдам бериш учун фалокат ҳудудида бўлишини қўшимча қилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ эпицентри Қаҳраманмараш вилоятида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари, сўнгги маълумотларга кўра, 1082 киши бўлганини, 5385 киши жароҳатланганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!