Исроилнинг Яқин Шарқ минтақасидаги тажовузкор ҳаракатлари унинг "босқинчилик руҳиятини" акс эттиради. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Яшар Гюлер маълум қилди.
"Исроил минтақада агрессияни кучайтириб, ўзининг оккупацион менталитетини намойиш этмоқда. [БМТ] шу пайтгача қабул қилган қарорларига қарамай, Исроил минтақадаги ноқонуний ҳаракатларни, бегуноҳ фуқароларни, биринчи навбатда, болаларни оммавий равишда ўлдиришни ва фаластинликларга нисбатан давлат террорчилик сиёсатини давом эттирмоқда," - дея Туркия вазирининг сўзларини келтирмоқда TRT Haber телеканали.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг яқинда Ливанга ҳужуми ва Эрон билан муносабатлардаги кескинлик бутун Яқин Шарқнинг тартибсизликка тушиб қолиш хавфини кучайтирган. "Улар, шунингдек, Исроилнинг ҳужумлари Ғазо билан чекланмай, бутун минтақага тарқалиши ҳақидаги хавотирларимиз қанчалик асосли эканлигини кўрсатди. Исроилнинг Голан тепаликлари ҳудудидаги яшил чизиғини босиб олиши ва унинг Дамашққа ҳужуми бу масалада бизнинг ҳақлигимизнинг сўнгги тасдиғи бўлди," - деди Гюлер.
Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари халқаро ҳамжамият Исроилга қарши имкон қадар тезроқ аниқроқ чоралар кўриши кераклигини айтди. "Шуни яна бир бор таъкидлашни истардимки, 1967 йил чегараларида Шарқий Қуддусда пойтахти бўлган суверен, мустақил ва географик жиҳатдан интегратсиялашган Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликнинг зарурий шартидир," - деди у.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.