Корея Республикаси прокуратураси президент Юн Сок Ёлни сўроқ қилишга чақирган, лекин у келмаган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораси чақирув қоғозини 11 декабрь куни жўнатган, учрашув 15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Сеул марказий округи прокуратураси офисида ўтказилиши режалаштирилган эди. Прокуратура душанба куни яна бир чақирув қоғозини юборишни режалаштирмоқда.
14 декабрь куни парламент ҳарбий ҳолат жорий этилгани учун Юн Сок Ёл импичмент эълон қилди, натижада унинг ваколатлари тўхтатилди. Энди Конституциявий суд қарор қабул қилиши, импичментни тасдиқлаши ёки уни лавозимга тиклаши керак.
12 декабрь куни Юн Сок Ёл импичмент жараёни бўладими ёки конституциявий тузумга қарши исёнда гумон қилинган тергов бўладими, "охиригача курашиш" ниятини билдирди. Жанубий Корея қонуни амалдаги давлат раҳбарини исён ва давлатга хиёнат қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича жиноий жавобгарликка тортишга имкон беради.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.