Сурияда Башар Асад режимининг қулаши билан унинг кўп йиллик бошқаруви давомида орттирган миллиардларига глобал ов бошланди, деб ёзади The Wall Street Journal.
"Инқилобдан олдин Асад оиласининг пулларини ювиш учун жуда кўп вақтлари бўлган, уларда ҳар доим "Б" режаси мавжуд эди, оила қочишдан олдин яхши шароитларга эга бўлди", деди нашрнинг суҳбатдоши Эндрю Таблер. Таблер Оқ уйнинг собиқ ходими, у Асаднинг активларини аниқлаш ва уларга нисбатан санкциялар қўллаш билан шуғулланган.
Асад кланининг бойлигининг аниқ ҳажми аниқ эмас, оила аъзоларининг қай бири бу активларни назорат қилиши ҳам номаълум. Башар Асаднинг қариндошлари томонидан йиллар давомида амалга оширилган халқаро харидлар орасида Россиядаги ҳашаматли кўчмас мулклар, Венадаги бутик меҳмонхоналар ва Дубайдаги шахсий самолёт бор. АҚШ Давлат департаментининг 2022 йил учун ҳисоботида Асадлар билан боғлиқ корхоналар ва активларнинг қиймати 12 миллиард долларга ҳам, 1 миллиард долларга ҳам етиши мумкинлиги қайд этилган.
Бу даромад асосан давлат монополиялари ва гиёҳванд моддалар савдоси, айниқса амфетамин каптагон орқали олинган, кейин эса халқаро ҳуқуққа эга бўлмаган юрисдикцияларга қайта инвестиция қилинган, дея таъкидлайди WSJ.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.