Турк махсус кучлари аллақачон Косовода

Туркия Косовога аввалроқ НАТО томонидан талаб қилинган махсус кучлар баталонини жойлаштиришни бошлади.
“65-механиклаштирилган пиёдалар бригадасининг командо баталони… Косовога жойлаштирила бошлади”, — дейилади Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги “жойлаштирилган бўлинма 2023-йил 4-5-июн кунлари Косоводаги Султон Мурат казармасига ўтказилиши” ҳақида хабар берган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).