Турк лираси пасайишда давом этмоқда

Турк лираси пасайишда давом этмоқда

Туркия миллий валютаси кескин қадрсизланишда давом этмоқда ва бугун турк лираси АҚШ долларига нисбатан 1 фоизга арзонлашди.

Туркия Марказий банки курси бўйича доллар 20,3104 лирадан сотиб олинса, 20,3470 лирадан сотилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, турк лираси сотувчиларининг ҳозирги босими капиталнинг Туркияни тарк этишга уринишлари билан боғлиқ. Туркия бозори асосан маҳаллий сармоядорлар томонидан назорат қилинади ва таҳлилчиларга кўра, кенгроқ иқтисодий муаммолар шароитида ўсишни давом эттириш қийин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!