Кеча хорижий оммавий ахборот воситаларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
Ҳаммангизга маълумки, мураббийлик фаолияти жуда мураккаб иш, айниқса бу даражадаги нуфузли Олимпия ўйинларида жамоани тайёрлаш, мусобақадаги иштирокдан сўнг ғалаба ва мағлубиятга кўникиш мураббийдан катта руҳий босимни, шу билан бирга бундай юқори даражадаги мусобақа одамдан кучли матонат ва руҳий зўриқишларни талаб қилади.
Куни кеча бокс терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев соғлигида бироз муаммолар кузатилган ҳамда, спортчилар кийиниш хонасида ташкилий қўмита шифокорлари томонидан мураббийимизга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади.
Ушбу ютуқларда, бутун дунё боксида биринчи бўлишимизда мураббийимизнинг жуда улкан ҳиссаси бор. Тўлқин Қиличевга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз.
Ишонамизки, тез кунларда жамоамиз сафига қайтиб, яна боксчиларимизни ғалабалар томон бошлаб боради, — дейилади Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.