Трамп нега коронавирусга қарши дори ичмоқда?

Трамп нега коронавирусга қарши дори ичмоқда?

АҚШ президенти Дональд Трамп, у Оқ уйнинг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин гидроксиклорокин қабул қила бошлаганини айтди.

"Мен бу дорига етарлича ишонаман. Оқ уйнинг икки ходимида коронавирус аниқланганидан кейин дори ичишни бошладим. Менимча, бу фойда беради", деди Трамп журналистларга берган интервьюсида.

Аввалроқ Трамп ҳар куни гидроксиклорокин препаратини қабул қилгани ҳақида хабар берган эди. ОАВ танқидидан сўнг, Президентнинг шахсий шифокори Шон Конли Трампнинг дорини қабул қилиши хавфни оширганлиги ҳақида баёнот берди. Ушбу ҳафтада эса Трамп гидроксиклорокинни қабул қилишни тугатишини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!