Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси коронавирусга чалинди

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси коронавирусга чалинди

Оқ уй АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен коронавирусга чалинганини тасдиқлади. 

"Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О'Брайеннинг Covid-19 га топширган тести ижобий чиқди. Унда енгил аломатлар бор”, - деди Оқ уй матбуот хизмати.

Маъмурият ходимлари, шунингдек, ҳозирги вазиятни АҚШ президенти Доналд Трамп ёки вице-президент Майк Пенс учун хавф сифатида кўрмасликларини, сўнгги ҳафталарда улар О'Брайен билан алоқада бўлмаганликларини айтишди.

Аввалроқ, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисида инфектсияси аниқлангани ҳақида Bloomberg хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!