Хитой экспортига боғлиқликни камайтиришни мақсад қилган Европа Иттифоқи 13 та янги металл ва минерал лойиҳаларини ишга туширмоқда. Уларнинг аксари қимматли хомашёларга йўналтирилган.
Европа Иттифоқи 4 июн куни стратегик аҳамиятга эга хомашёларни ўзлаштиришга қаратилган 13 та янги лойиҳа ҳақида эълон қилди. Reuters хабарига кўра, бу металл ва минераллар мудофаа, аэрокосмик ҳамда қайта тикланадиган энергия соҳаларида рақобатбардошликни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Бу қадам Хитойнинг апрел ойида ноёб ер металлари экспортига чеклов жорий этганидан сўнг ташаббус сифатида қабул қилинди. Европа Комиссияси вакиллари, жумладан, комиссар Стефан Сежурннинг таъкидлашича, ЕИ Хитойга бўлган хомашё қарамлигини камайтиришга интилади. Унинг сўзларига кўра, экспортдаги чекловлар ЕИнинг диверсификацияга бўлган ҳаракатини янада жадаллаштирмоқда.
Европа Иттифоқи 2023 йилда қабул қилган “Муҳим хомашёлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 2030 йилга қадар ички эҳтиёжларнинг 10 фоизини ўз ҳудудида қазиб олиш, 40 фоизини қайта ишлаш ва 25 фоизини қайта тиклаш белгиланган.
Янги лойиҳаларнинг 10 таси электромобиллар ва энергия сақлаш тизимлари учун муҳим бўлган литий, кобальт, марганец ва графит сингари материалларга қаратилган. Бу ресурслар экологик тоза технологиялар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳалар дунё бўйлаб тарқалган: Жанубий Африка ва Малавида икки, қолганлари Буюк Британия, Канада, Гренландия, Қозоғистон, Мадагаскар, Норвегия, Сербия, Украина, Замбия, Бразилия ва Франциянинг Янгикаледония ҳудудларида амалга оширилади.
Айниқса, Британияда волфрам, Украина ва Гренландияда эса графит қазиб олиш режалаштирилган. Мудофаа саноати учун муҳим бўлган волфрам лойиҳаси GreenRoc Strategic Materials 2 компанияси томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан ўтказилаётган музокараларда меморандумлар қарама-қарши бўлса-да, томонлар «яқинлашиш йўлларини излаш» учун мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.