SpaceX аэрокосмик компанияси АҚШ Миллий аэронавтика ва космик маъмурияти (NASA) томонидан Халқаро космик станцияга (ХКС) одамлар ва юкларни етказишда кенг қўлланиладиган Dragon космик кемасини фойдаланишдан чиқаришни бошлайди.
Бу ҳақда компания эгаси Илон Маск Х ижтимоий тармоғида ёзди.
"АҚШ Президентининг менинг ҳукумат шартномаларимни бекор қилиш ҳақидаги эълонини ҳисобга олиб, SpaceX ўзининг Dragon космик кемасини зудлик билан фойдаланишдан чиқаришни бошлайди" - деди тадбиркор.
Трамп аввалроқ "АҚШ бюджетида пул тежашнинг энг осон йўли бу Маск учун давлат субсидиялари ва шартномаларини тугатишдир", деб айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Dragon — NASA Commercial Orbital Transportation Services (COTS) дастури доирасида SpaceX томонидан ишлаб чиқилган транспорт космик кемаси бўлиб, фойдали юкларни ХКСга етказиш ва уларни Ерга қайтариш учун мўлжалланган.
Dragon - ХКСдан Ерга юкларни қайтарадиган дунёдаги ягона юк космик кемаси. Ушбу қурилманинг ишдан чиқарилиши NASAнинг ХКСдаги миссияларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.