2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги АҚШ ва Бельгия ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйин "Люмен Филд" (Сиэтл, АҚШ) стадионида бўлиб ўтди. Иорданиялик Адҳам Маҳадмеҳ ҳакам сифатида ишлади. Ўйин 4:1 ҳисобида "қизил иблислар" фойдасига якунланди.
Бельгиялик ҳужумчи Шарль Де Кетеларе ўйин бошида ҳисобни очди. 31-дақиқада ярим ҳимоячи Малик Тилльман жарима зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Икки дақиқадан сўнг Де Кетелаере иккинчи голни урди. 57-дақиқада ярим ҳимоячи Ханс Ванакен бельгияликларнинг устунлигини оширди. Қўшимча вақтда ҳужумчи Ромелу Лукаку ҳал қилувчи голни киритди.
Бельгия чорак финалда Испания билан тўқнаш келади. Ўйин 10 июль куни "Соу-Фай" стадионида (Инглевоод, АҚШ) бўлиб ўтади.
ЖЧ-2026 1/8 финал босқичи.
АҚШ - Бельгия 1:4
Голлар: 0:1 Де Кетелаере – 9, 1:1 Тилльман – 31, 1:2 Де Кетелаере – 33, 1:3 Ванакен – 57, 1:4 Лукаку – 90+3.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.